1:44 | 03.09.24

                       

Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.

Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг «Султон Жалолиддин», «Ким экан», «Девона»,  «Галдиму»,  «Қўрқдим» каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.

Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг „олтин фонди“га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: