21:42 | 23.06.23 3025

Бодрум саёҳатида бажарилиши керак бўлган 10 та фаолият

Бодрумда 70 га яқин мовий байроқли соҳиллар мавжуд

Ташриф буюриш учун баҳор ва куз ойлари энг яхши вақт деб ҳисобланмаса ҳам, бу мавсумлар турист сифатида Бодрумни кашф қилиш учун энг мақбул пайтлардан биридир.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Дунёнинг энг гўзал икки денгизи Эгей ва Ўрта Ер денгизининг туташиш нуқтасида жойлашган Бодрумда 70 га яқин мовий байроқли соҳиллар мавжуд. Мовий байроқ – денгизи энг тоза бўлган соҳилларга бериладиган тасдиқ сертификати бўлиб, бу ҳужжат Бодрумни Туркиядаги энг нуфузли денгиз таътили ўтказиладиган манзиллардан бирига айлантиради.

Каракая қишлоғида (Гумушлук) қароқчилардан яширининг

Каракая қишлоғининг ўта сокинлиги сири бу бир вақтлар қароқчилардан яшириниш мақсадида бошпана бўлиб хизмат қилганлигидадир. Қишлоқ Гумушлук яқинидаги Пексимет тоғининг нариги чеккасигача чўзилган. Каракая ХVI асрда кўрфазга қараган тепаликда қурилган. Соҳилдан ярим километр узоқликда жойлашган бўлсада, яширин жойлашуви туфайли қишлоқ аҳолиси томонидан афзал кўрилган.

Шафқатсиз қароқчиларнинг эътиборига тушмасликка ҳаракат қилиш, изсиз жойларда яшаш – бу ҳикоянинг фақат бир қисми. Маҳаллий аҳоли яшириниш учун уйларини лой ва сомон билан сувоқ қилишган. Тахминан ўттиз йил аввал ташлаб кетилган ва тақдир изнига ташлаб қўйилган қишлоқ бугун сармоявий ва ободонлаштириш лойиҳалари билан ҳаётга қайтди. Қишлоқдаги 60 дан ортиқ хонадоннинг деярли ярмида ҳаёт бошланди.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Сувга шўнғиш орқали чўкиб кетган самолёт ҳалокатининг гувоҳи бўлинг

Сув тубига шўнғиш ихлосмандларининг ажралмас манзили бўлган Бодрумда 20 дан ортиқ шўнғиш нуқталари мавжуд. Рифлар, ғорлар ва учта чўкиб кетган кемалар денгиз остидаги яширин дунёнинг бир қисмидир. Бодрум ярим ороли кўплаб кичик ва катта кўрфазлар билан ўралган. Денгизнинг саёз сувлари балиқ, саккизоёқ, денгиз ўтлари ва денгиз шимгичларини тезда илғаб олишигизга ёрдам беради. Бодрумда сув ости ғорлари, ғарқ бўлган кемалар ва самолёт ҳалокатларини кашф қилишингиз мумкин. Илғор ғаввослар қизил шер балиқлари, барракудалар ва гурфлар атрофидан зигзаг чизиқлар билан айланиб ўтиб, йўл топишга ҳаракат қилишади.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Бутун кун давом этадиган қайиқ саёҳатига қўшилинг

 Саҳардан бошланадиган ва тахминан саккиз соат давом этадиган бу турларда Эгей денгизининг тиниқ сувларида сузиш, қайиқда қуёш ботишини кузатиш, ажойиб кўрфазлар ва гўзал соҳилларни зиёрат қилиш орқали кунингиз бир умр унутилмайдиган хотираларга бой бўлади. Бодрумнинг мафтункор кўрфазига бўлган ушбу қайиқ саёҳати Бодрум таътилининг энг унутилмас тажрибаларидан бири бўлади. Круиз саёҳати давомида тушлик берилади. Бир стакан коктейль билан қуёш ботишини томоша қилиш Бодрумдаги тунги ҳаётга қайтишдан олдин қилинадиган энг ёқимли ишдир.

Бодрумнинг ранг-баранг, жонли кечалари тунги клублардан таралаётган мусиқа ва рақс чиқишлари ҳамда кўпикли шоулари билан узлуксиз ўйин-кулгиларни тақдим этади. Аксарият дам олувчилар эрта тонгда меҳмонхоналарига қайтадилар.

Фото: Туркия туризм агентлиги

      Бодрум сув ости археология музейига ташриф буюринг

Бодрум сув ости археология музейи Бодрум (Авлиё Пётр) қалъаси ичида жойлашган. Қалъа 1402-1409 йилларда Авлиё Иоанн рицарлари (Родос рицарлари) томонидан қурилган. Қалъанинг хоналари 1964 йилда ташкил этилганидан бери музей сифатида ишлатилади. Музейда кема ҳалокатига учраган денгизчиларнинг шахсий буюмларидан тортиб, қадимий қолдиқлар, чўкиб кетган кемадаги шиша, мис ва тилла буюмлар билан биргаликда коллекция сифатида намойиш этилади. Бодрум сув ости археология музейида дунёдаги энг қадимги кема ҳалокатларидан бири жойлашган.

  Бодрумда сув спортини синаб кўринг!

Бодрум гўзал соҳиллари, мовий денгизлари ва унутилмас қуёш ботиши билан муҳташам табиат қўйнидан жой олган шаҳардир.  Бодрум тўлқинларининг овози ва унинг бетакрор манзараси сизга унутилмас дам олиш завқини беради. Бодрумдаги сув спортлари ёши ва тажрибасидан қатъий назар ҳамма учун очиқ. Елканлар, қайиқ саёҳатлари, шамол сёрфинги, балиқ овлаш, банансимон қайиқда сайр қилиш, шноркелли сузиш, шўнғиш, сув чанғиси ва “jet-ski” каби турли хилдаги сув спортлари Бодрумда сув спорти билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун таклиф қилинган фаолиятлардан баъзиларидир.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Бодрумда харид қилиш завқи

Тарихий Бодрум қалъаси билан антиқа манзарага эга Бодрум бозорида эсдалик совғалари сотиладиган сон-саноқсиз дўконларга дуч келасиз. Бодрумга хос сувенирлар, қўл санъатларидан тортиб, бозордаги стендларда намойиш этилаётган функционал маҳсулотларга қадар барчаси ҳамиша Бодрум таътилингизни ва бу ерда ўтказган яхши кунларингизни эслатиб туради. Харид қилишда савдолашиш одат тусига кирган бўлсада, бу сизда илк марта бўладиган тажриба бўлиши мумкин. Харид пайтида савдолашиш ижтимоий маросим ҳамда турк маданиятининг бир қисми бўлиб, харидга ўзгача тус беради. Шундай қилиб, сиз ўзингиз хоҳлаган нарсани энг қулай нархда сотиб олишингизга амин бўлишингиз мумкин.

Бодрум шамол тегирмонларини кўринг

Бодрумнинг рамзларидан бири бўлган шамол тегирмонлари ярим оролнинг эски аҳоли пунктида жойлашган. Шамол тегирмонларига сайр қилиш нафақат ҳаётингизга куч бағишлайди, балки Турк ярим оролининг тарихий ҳудудини ҳам кашф этасиз. Шамол тегирмонлари биз кўникиб қолган Бодрумнинг жонли, гавжум қисмидан фарқли ўлароқ, порт ортидаги анча сокинроқ жойда жойлашган. Ҳудуддаги эски биноларнинг оғир носталгик муҳити сизни ўзига жалб этади ва шаҳарнинг кундалик ҳаётидан худди медитация қилаётгандек узоқлашасиз. Денгизда ёки барларда кўпроқ вақт ўтказган бўлсангиз ҳам, Бодрум шамол тегирмонларида ўтказган бир неча сокин дақиқалар саёҳатингизнинг энг эсда қоларли саҳнаси бўлади.

Автомобилда Бодрум ярим оролига саёҳат

Бодрум марказидан ташқари, Бодрум ярим оролида қирғоқ бўйлаб турли ерларда тарқалган, кашф этилишини кутаётган кўплаб яширин бурчаклар мавжуд. Тургутреис ва Яликавак каби туманлар унутилмас қуёш ботиши, мусаффо ҳавоси ва ёқимли шамоллари билан машҳур.

 

 

 

 

 

 


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1157
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 524
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1492
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 679