16:37 | 10.07.24

                       

Боғдан олма ўғирлаган боланинг отаси боғ эгасини боғлаб қўйиб дўппослади

Самарқандда бировнинг боғидан олма ўғирлаган боланинг отаси боғ эгасини боғлаб қўйиб ўласи қилиб дўппослади. Боғбон аввалроқ болаларга танбеҳ берган (видео)

Самарқанд вилояти Нарпай туманида боғдан олма ўғирлаган болаларни арқон билан боғлаб ҳақорат қилган ва уриб, тан жароҳати етказган эркак «самосуд» қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, Нарпай тумани Оқолтин маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ў. ўзига тегишли олма боғида меваларни ўғирлаётган болаларни ушлаб олган ва уларни чайласига олиб келиб, ўғрилик қилгани учун оғзаки койиб, танбеҳ берган.

Шундан сўнг болалардан бирининг отаси боғга келиб, Т.Ў.ни уриб, тан жароҳати етказган, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб «самосуд» қилган. Боғ эгаси 2024 йил 8 июл куни Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзини уриб «самосуд» қилган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Шунингдек, болаларнинг отаси ҳам жорий йил 6 июль куни Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, қишлоқдоши Т.Ў. нинг олма боғидан меваларини ўғирлаган болаларни ҳақорат қилиб, уриб, тан жароҳати етказгани ва арқон билан боғлаб қўйганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: