13:04 | 19.09.24
Энергетика вазирига кўра, ҳолатнинг такрорланишига коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлиги, географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир релефи сабаб бўлган. Қайд этиш керак, релефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади.
18 сентябрь Бойсун тумани Кўлқамиш маҳалласида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев иштирокида кеча, 17-сентябрь куни конда юз берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Қайд этиш керак, 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) конига қарашли ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида водород сулфид гази чиқиши оқибатида амалга оширилган ва оширалаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Bugun.uz мухбири хабар бермоқда.
Алоҳида қайд этилишича, техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича Республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилиб, жорий йилнинг 15 сентябрь куни қудуқда юзага келган водород сулфид гази чиқиши тўхтатилган эди.
Бироқ, 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда ушбу газ кони 604-сон қудуғининг ён томонидан юқори босимли водород сулфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилди.
Брифинг давомида берилган маълуотларга кўра, водород сулфид гази ён томондан сизиб чиқиши билан боғлиқ техноген фавқулодда вазият оқибатида шу ерда бўлган ишчиларнинг 4 нафари вафот этган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кўрсатилган амбулатор тиббий хизматдан сўнг тан жароҳати олган фуқароларнинг 9 нафари аҳволи яхши бўлганлиги сабабли уйларига рухсат берилган.
Ҳолатнинг такрорланишига коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини тушунтирди. Хусусан, географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир релефидир. Релефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади – деган Энергетика вазири.
Шунингдек, вазирга кўра, 83 та ишлаб чиқаршига тайёр кон мавжуд бўлиб, улардан фақат биттасида мураккаб геологик сабаб билан муаммо юзага келган. Ушбу кон Ўзбекистондаги энг йирик кон ҳисобланиб, мамлакатнинг аксар ҳудудини газ билан таъминлай олиш имкониятига эга.
У ерда ҳамма айтгандек сулфид водород сизиб чиқмаяпти, балки табий газ сизиб чиқмоқда, унинг бор йўғи 7% сулфид водород ва 2% карбонат ангидрит ташкил қилмоқда. Газ сизиб чиқиши назоратга олинган ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларига тахдид мавжуд эмас. Ундан ташқари газ сизиб чиқиш холатлари чет эл конларида ҳам кузатилади. Шунга ўхшаш муаммо бошқа конларда 2 ой вақт давомида бартафар этилади – дейди Энергетика вазири Мирзамаҳмудов.
Тафсилотларни ўрганиш ва техник ечимлар орқали оқибатларни бартараф этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар, Энергетика вазирликлари, вилоят ҳокимлиги ҳамда аҳоли ва ҳудудлар муҳофазасига масъул ташкилотлардан иборат тезкор Штаб ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди ва мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда.
Техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва махсус техникалари жалб этилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: