20:41 | 18.09.24
Бойсундаги талафот оқибатида жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумотлар очиқланди.
2024 йил 1 сентябрда «М-25» конларининг 604-сонли қудуғида сульфид водороднинг сизиб чиқиши содир бўлди.
Бошланғич чоралар кўрилганидан сўнг, скважинадаги газ сизиб чиқиши тўхтатилган эди. Бироқ, 17 сентябр куни яна бир газ чиқиши кузатилди, бу сафар иккита одам ҳалок бўлди.
Шундан сўнг, 18 сентябрь куни соат 18:00 да Бойсун тумани ҳокимлиги биносида мазкур вазият бўйича фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ҳамда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирокида брифинг бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилди.
Брифингда иштирок этган Bugun.uz мухбирига кўра, ҳодиса оқибатида 11 киши яраланиб, касалхонага ётқизилган. Улардан 9 нафари енгил тан жароҳати олгани сабабли уйига рухсат бериб юборилган.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бир нафарига эса эртаси куни рухсат берилган. Ҳозирда фақат бир киши касалхонада қолган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: