15:21 | 21.02.24

                       

Бўкада кўчаларни таъмирлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштирганлар ушланди

Бўкада кўчаларни таъмирлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштирганлар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан «Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУКнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Унга кўра, «C.S.» МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган 373,5 млн сўмни қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: