10:32 | 20.08.24
Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаганининг сабаби маълум бўлди.
Бокс ҳозирча 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган. Reuters ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Халқаро олимпия қўмитаси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Россиянинг «Газпром» энергетика компаниясига молиявий қарамлигидан хавотирда.
«Биз чоршанба куни кечқурун олинган молиявий ҳисоботдаги маълумотларга кўра, IBAда ҳали янги даромад манбалари йўқ. Россиянинг “Газпром” компаниясига қарамлик сақланиб қолмоқда. Вазият фақат IBA томонидан фойдаланиладиган бир қатор банк ҳисоб рақамларига жорий шароитда санкциялар қўлланилиши билан янада оғирлашади. Битта ташкилотга қарамликни юмшатиб бўлмайди», — деди ХОҚ спорт директори Кейт МакКоннелл.
Маълумот учун, бокс илк бор 1904 йил Сент-Луисда ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Шундан бери ушбу спорт тури фақат 1912 йил Стокгольмдаги Олимпия ўйинларида дастурга киритилмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: