17:52 | 11.07.23
Bugun.uz йўллардаги тартибсизлик, билиб-билмасдан юқори тезликда машина ҳайдаётганлар касрига қолаётган кимнингдир яқини, жигаргўшасидан айрилиб, юзлаб одамларнинг умрбод мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўладиган мавзу борасида мулоҳаза қилади. MyTaxi
Мавзуга киришдан олдин содир бўлган машъум ҳодисаларни бир эслайлик: икки йил олдин икки жияни ЙТҲга учраган журналист Саидносир Усмонов Facebook’даги саҳифасига пост жойлаганда, бу пост бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган ва болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари яна кун мавзусига айланганди.
2020 йилда эса фарзанди автоҳалокатда вафот этган ота ўзи «зебра» чизиғини янгилаб, пиёдалар ўтиш жойи белгисини ўрнатгани ҳақидаги хабар шов-шув бўлганди.
2016 йил дунё бўйлаб ўша йилнинг ўзида автоҳалокат туфайли 1,35 миллион бола вафот этганлиги ҳақида хабар топганимизда қанчалик ҳайратланган бўлсак, ҳозир Ўзбекистонда йилига 300 га яқин (баъзан ундан ҳам ортиқ) ЙТҲ содир бўлаётганини эшитиб, қулоғимиз ўрганиб қолди. Бироқ, бу сизу бизнинг атрофимизда юрган 300 та одам бирдан йўқ бўлиб қолди дегани.
Дунё бўйлаб ҳар куни юзлаб пиёдалар, мурғак қалб эгалари машина ғилдираклари остида қолиб кетади. Йўллардаги тартибсизлик, билиб-билмасдан юқори тезликда машина ҳайдаётганлар касрига кимдир яқинидан, жигаргўшасидан айрилади ва бу ҳолатлар юзлаб одамларнинг умрбод мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Рўй бераётган шунча ҳодисаларга қарамасдан, кеча яқинда Twitter’да вояга етмаган болаларни мактаб/боғча/кутубхона/ўқув марказига ўз вақтида етказиб бориш учун тез ҳайдайдиган ҳайдовчилар керак, дея «таклиф» билдириб чиққан «шумахерлар» (буларнинг ичига уларни қўллаб-қувватлаганлар ҳам киритилди) нимага асосланиб, бундай хом фикрни билдиришаётгани қизиқ. Бундай фикрлар ёшлигида «Форсаж» ёки Люк Бессоннинг «Такси» фильмларини кўп кўриб юборган қони қайноқ йигитлардан чиққанлигини таҳмин қилиш мумкин. Ижтимоий тармоқларда бу бўйича ҳамма ҳар хил муносабат билдирди: кимдир болакайни «учириб» манзилига етказиш ғоясини ёқлади, шаҳар бўйлаб сўровнома ўтказиш таклифини берди, кимдир на йўл ва на ҳайдовчи тез ҳайдаш талабига жавоб беришини таъкидлаб қоралади, кимдир умуман аралашмади.
Бироқ, ишонинг, қўпол равишда тез ҳайдаб, камига шу тезлик давомида ким биландир телефон/оғзаки тарзда валақлашиб кетадиган, йўлдан ҳам кўра кўпроқ мижозга бошини буриб қарайвердиган «ҳайдовчилар»дан азият чеккан, айни ҳолатдан хабардор ота-она борки, ўз жигаргўшасини болалар таълим олувчи исталган муассасага бегона одам қўлига топшириб, ундан иложи борича тезроқ манзилига етказиб боришини илтимос қилмаслиги кундек равшан.
Ундан кўра ишлаб чиқарилаётган автомобилларда болалар ўриндиқлари ўрнатилиши лозимлиги, тезюрар автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби, болалар ҳамда пиёдаларга йўл-ҳаракати хавфсизлиги бўйича билим бериш механизмлари, йўл инфратузилмаларининг талаблари ва шунга ўхшаш тартиблар жорий қилиниши ҳақида соғлом баҳс юритилганда, жамият ичидаги одамлар бир-бирига ишонқирамай назар ташлашни бас қилган, деярли ҳамманинг ўсиб бораётган дунёқарашидан келиб чиқиб берган замонбоп таклифлари тан олинган бўларди.
Аҳир фақат биз эмас, дунёнинг исталган нуқтасида жойлашган давлат бу муаммони бартараф этиш учун ечим изламоқда. Масалан, болаларнинг автоҳалокатдаги ўлими ҳолатларини 1988–2012 йиллар мобайнида 95 фоизга туширишга муваффақ бўлган Кореяни олайлик, ундаги фуқаролик жамияти институтларининг роли ва самарали фаолияти уни мана шу даражага олиб чиқди.
Кореяда йўл автотранспорти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда ўз фарзандларини йўқотишдан азоб чеккан оилалар томонидан ташкил этилган фуқаролик жамиятларининг энг кўзга кўринган гуруҳлари – Корея болалар ҳаракати хавфсизлиги уюшмаси (the Korea Association for Children’s Traffic Safety) ва Корея болалар хавфсизлиги фонди (the Korea Child Safety Foundation) ҳисобланади. Бу ташкилотларнинг аъзолари ўз маблағлари эвазига болаларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилади.
Қарс икки қўлдан чиқади. Фуқаролик жамияти ҳамда ҳукумат ўртасидаги фаоллик ва бирлашув асосида қурилган ҳамкорлик жамиятдаги катта муаммоларнинг бирига салмоқли ечим топишга ёрдам беради. Такрор айтилмаса ҳам, ҳамма билади: шаҳримиз об-ҳавонинг бирор-бир кескин ўзгаришига тўлиқ тайёр бўлолмайди: ёмғир ёғса, кўчалар дарёга айланади. Ҳатто Stand-up’ларда бу ҳолат юмор орқали аччиқ танқид қилинган эди: «Тошкент кўчалари талабга жавоб бермайди. Қайиқлар кам.» Қор ёғса, тирбандлик неча километрга чўзилишини ўзингиз жуда яхши биласиз. Аранг жон сақлаётган жамоат транспорти оралиқ интерваллари янада расво ҳолатга келади. Энг ёмони, булардан бохабар ота ёки она ўз фарзандини мактабига бемалол, бехавотир жўната олмайди.
Ечими учун ҳали йиллар талаб қилинадиган муаммоларни бироз четлаб ўтишда бизга танлов имконияти ёрдам беради. Масалан, овқатдан сўнг, оддий сувдан кўра, «Чортоқ» ёки «Боржоми» ичгингиз келиб қолади. Олаётганингизда қимматроғини танлайсиз. Тўғри, ҳар қандай қиммат нарса сифатли ёки аксинча, ҳар қандай арзон маҳсулот сифатсиз деган тушунча нотўғри. Аммо, талаб ва танлов бизнинг айнан сифат кўрсаткичлари баланд бўлган хизматларга эҳтиёжимиз борлигини кўрсатади.
Шундай экан, қорда ҳам, ёмғирда ҳам, саратонда ҳам, йўл хавфсизлигига доир бир уюм муаммолар бўлишига қарамай, ўз имкониятларидан келиб чиқиб болалар манзилга етгунига қадар жавобгарликни ўз зиммасига оладиган профессионал такси хизматларидан фойдаланишингиз ва улардан кўнглингиз тўлиши керак. Чунки, ўртада хотиржамлик, ишонч деган нарсалар бор. Айтилган гаплар ижроси қатъий назоратга олинмаса, дастлаб, халқ кўз ўнгида жуда кучли умид уйғота олган мурожаатларнинг ижроси кейинчалик оқсаса, рейтинги пасаяди, ишонч камаяди. Такси хизматлари таклиф этадиган қулайликлар бу инсонларга берилган ваъда ва уни бажариш масъулияти. Дейлик, сиз бир одамга қайсидир маҳсулот ёки сервис учун ваъда бердингиз, натижада унга кутганидан кўра кўпроқ бера олдингиз. Мана шунда брендга нисбатан ишонч пайдо бўлади. Ишонч эса доим муҳим бўлган.
Агар фарзандингиз хавфсизлиги борасида қайсдир сервисга ишонишни истасангиз, MyTaxi хизмати бу масъулиятни ўз зиммасига олади. MyTaxi болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этиш учун бор имкониятларни ишга солади: исталган одам рулни ушлаб, ҳайдовчилик қилиб кетавермайди, махсус имтиҳондан ўтган тажрибали одамларгина ишга қабул қилинади. Унинг хатти-ҳаракатлари: бола билан муносабатга кириши, уни чалғитмаслиги, ўзи ҳам эътиборсизликка йўл қўймаслиги учун қаттиқ назорат қилинади. Ундан ташқари MyTaxi иловасида бир қатор қулайликлар бор. Масалан, сиз маълум бир манзилга такси чақираётганингизда ўз ҳолатингизни иловадаги тайёр изоҳлар билан билдиришингиз мумкин: «Юкни ортиш учун ёрдам зарур», «Афтобус бекати ёнида кутиб тураман», «Чарчаганман. Орқа ўриндиқда мизғиб кетаман» ва бошқалар.
Бу ҳайдовчи сизга, ёки сиз ҳайдовчига ҳар дақиқада қўнғироқ қилиб, аниқ манзилни тушунтиришдаги келишмовчиликларни олдини олишда ёрдам беради. Умуман олганда, MyTaxi ўз қадриятларини инсон хавфсизлиги устида қурган. Берилган ишончни тўлиқ қозониб, ноқулайликларни бартараф этиб, қулайлик учун хизмат қиладиган экспериментларни синаб кўришдан чўчимайди ва шу билан бирга, ҳеч бир вазият, у жуда ҳам шошилинч ва тиғиз бўлсин, фарзанд ҳаётини хавф остига қўйишга арзимайди деб ҳисоблайди.