11:01 | 08.08.24
Бўстонлиқда Damas 6 ёшли болани уриб, учириб юборди. Жабрланувчининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди (видео).
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 27 июль куни соат таҳминан 13:10 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 14 километрида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Янгийўл туманида истиқомат қилувчи З.М. ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган вояга етмаган 2018 йилда туғилган Чиноз туманида истиқомат қилувчи пиёдани уриб юборган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда турли ҳил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда 7 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: