15:41 | 09.07.24

                       

Бўстонлиқда эркак тоғдан тушиб кетди

Бўстонлиқда сайр қилиш учун борган эркак тоғдан тушиб кетди.

ФВВ қутқарувчилари тоғда жароҳат олган фуқарога амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 июль куни соат 13:09 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» маҳалла ҳудудидаги «Қулосой» шаршараси яқинида 3 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида борган. 1 нафари ўз эхтиётсизлиги оқибатида чап оёғидан жароҳат олганлиги ва ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отряди ва Бўстонлиқ тумани ФВ бўлимидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, жароҳат олган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг фуқаролар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳатолган фуқаро тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Фуқаронинг умумий аҳволи яхши бўлганлиги сабабли, шифокорлар томонидан яшаш уйига рухсат берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: