10:56 | 07.08.24

                       

Бўстонлиқда профилактика инспектори аёли, фарзанди ва ўзини отиб ўлдирди

Бўстонлиқда профилактика инспектори аёли, фарзанди ва ўзини отиб ўлдирди

Бўстонлиқда профилактика инспектори аёли билан жанжаллашиб қолиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, 6 август куни соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида яшаган профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган «ПМ табель» қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўқ узиб қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ўз жиноий қилмишларидан қутилиб қолиш мақсадида «ПМ табель» қуроли билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.