12:35 | 04.09.24
⚡️Бўстонлиқда яна ёнғин содир бўлди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 сентябрь куни соат 01:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ тумани «Қоронқул» маҳалласи ҳудудида очиқ дала майдонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 30 нафар қутқарувчи жалб қилинган. Ёнғин «Қоронқул» МФЙ ҳудудидаги туман захира ерларида 2 гектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган.
Олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: