11:03 | 01.07.24
Чирчиқда сотувчи аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди. Унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди (видео).
Ижтимоий тармоқлардаги «Сотувчи ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди» видеолавҳа юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, видеоёзувдаги шахс 1978 йил 4 майда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган аёл экани аниқланди. У муқаддам 3-маротаба жавобгарликка тортилган. М.К. жорий йилнинг таҳминан 10 июнь кунлари савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар ДСИ ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришларига нисбатан ўзининг норозилик ҳаракатларини шу каби намойиш қилиш орқали билдиришга урунган.
Таъкидланишича, 28 июнь куни мазкур шахс М.К қайта огоҳлантиришларга қарамай, Бозор ҳудудида эмас балки сотув учун белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилаётган вақтда ишчи гуруҳ томонидан М.Кга тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда фуқаро М.К ишчи гуруҳ ходимларига провокация кўринишидаги салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга урунган. Ушбу жараён давомида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро М.Кга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.