19:00 | 13.08.24
«Бу гал энг ёмони эркакларнинг аёллар кийимини кийиб чиққани бўлди». Абдулла Арипов айтган спортчилар ҳақиқатан ҳам эркакми?
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олимпиада иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимида Париж-2024нинг ўзбекистонликларга энг ёқмаган жиҳати ҳақида гапирди.
«Бу гал энг ёмони, ўйлайманки, халқимизга ҳам ёқмаган нарса – эркак болаларни аёлларнинг кийимини кийиб чиққани бўлди. Буни ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди. Шундай бўлса ҳам Ситорахон қизимиз Тайпейдан келган эркак йигит билан охиригача қўрқмасдан курашди. Шунга қарамай, Ситорахон қизимиз тайпейлик йигитга қарши охиригача қўрмасдан жанг қилди. Бу ҳам эътирофга сазовор», — дейди Бош вазир.
Аввалроқ, Париждаги ўйинларда ўзбекистонлик Ситора Турдибекова боксда трансгендер, биологик эркак деб таҳмин қилинган рақибига мағлуб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Гап ким ҳақида?
Лин Ютинг (Тайван, 28 ёш) — 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпиони;
Имон Хелиф (Жазоир, 25 ёш) — ЖЧ-2022 кумуш медали совриндори.
Ҳар икки спортчи 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадасида қатнашган. Бироқ улар кейинчалик Ҳиндистондаги жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз гендер тести туфайли тарк этган.
Жаҳон чемпионатидан четлатиш
2023 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хелиф ва Ютинг танада ХY хромосомаси ва тестостерон кўтарилганлигини кўрсатувчи гендер тестидан ўта олмади ва турнирдан четлаштирилди. Жазоир Олимпия қўмитаси ўз спортчисининг дисквалификациясини мамлакатнинг олтин медални қўлга киритишига тўсқинлик қилишга қаратилган фитнанинг бир қисми деб атади ва воқеани «тиббий сабаблар» билан изоҳлади.
Олимпиадага муваффақиятли кириш
Ўйинларга саралаш анча осонлашди. ХБА бокс бўйича Олимпия ўйинлари ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди (ҳозир Париж бокс қўмитаси жавобгар) ва қоидалар янада юмшоқроқ бўлди. Жамоатчилик бундан даҳшатга тушди, чунки «эркак» билан ўзаро учрашувнинг оқибатлари рингдаги аёл учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Айнан шунинг учун 1984 йилги Олимпиадада учта олтин ва кумуш медални қўлга киритган сузувчи Ненси Хогсхед ижтимоий тармоқларда шундай ёзади:
«Иман Хелиф ва Лин Ютинг ўтган йили ХY хромосомалари, эркак фенотипига эга бўлгани учун дисквалификация қилинганига қарамай аёллар олимпиадасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Келинг, ўзимизга эслатиб ўтамизки, эркаклар аёллардан 162 фоизга кучлироқдирлар. Бу эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг катта тафовут гендер мафкураси аёлларнинг йўқ бўлишига олиб келади», дейди спортчи.
Хогсхеднинг ватандоши, спортдаги аёллар ҳуқуқлари учун кураши билан машҳур бўлган сузувчи Райли Гейнс ҳам бундан ғазабланганини яширмади:
«Гўё очилиш маросимидаги шайтоннамои қилиниш етарли эмасдек. Олимпия ўйинлари аёлларни ҳушидан кетказиш ниятида уларнинг юзига уришадиган эркакларни улуғлайди», дейди у.
Бир кун олдин брифингда МОҚнинг алоқа бўйича директори Марк Адамсга тушунтириш беришга тўғри келди:
«Биздаги қоидалар 2016 йилдан бери амал қилади, уларни Токиода бўлган Олимпиадада ҳам қўлладик, қабул қилиш қоидалари қатъий риоя қилинади. Бу спортчилар Токиода ва бошқа мусобақаларда узоқ вақт давомида иштирок этиб келишди, улар барча зарурий нормаларга мос келадилар», дейди директор.
Боксчилар ўйинларда медаллар учун курашни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бугун, жума куни Тайван вакили Ютинг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Ситора Турдибекова билан рингга чиқади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: