11:43 | 28.08.23 1103

Ўзбекистонда кетма-кет уч кун зилзилалар кузатилмоқда

Афғонистонда 28 август куни содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида 2-3 балл кучда қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км;
  • Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км;
  • Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км;
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км;
  • Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 516 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 521 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни тонгда Жиззах вилоятида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилганди. 27 август куни Андижон вилоятида ҳам 3 балли зилзила содир бўлганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 398
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 757
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1105
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 866
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 464
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 952