17:30 | 04.10.23 1865

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card лотереяси учун ариза топшираётганларга 10 та муҳим маслаҳатни эълон қилди.

Бугун, 4 октябрдан бошлаб Green Card учун аризаларни топшириш бошланади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йил учун Diversity Visa дастури учун аризаларни топшириш бугун соат 21:00 дан бошланади ҳамда 7 октябр куни 21:00 га қадар давом этади. Рўйхатдан ўтишнинг ягона йўли сифатида дастурнинг расмий саҳифаси – dvprogram.state.gov келтирилган.

АҚШ элчихонаси, шунингдек, Green Card’га ариза топширмоқчи бўлганлар учун 10 та маслаҳатни ҳам эълон қилди.

Унга кўра:

  1. Dvprogram.state.gov сайти орқали, дастур талабларига жавоб бериш шартлари билан танишиб чиқиш зарур. Дастур талабларига мос келмаган ҳолатда, дастурда иштирок этилмайди;
  2. Фақатгина АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга ишониш керак. DV 2025 йилги дастур бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба – «.gov.» билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади;
  3. Dvprogram.state.gov сайти орқали ариза топширилади. Бу дастурда иштирок этишнинг ЯГОНА йўлидир. Бошқа сохта сайтлар орқали рўйхатдан ўтиш алданиб қолишга сабаб бўлиши мумкин;
  4. Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш БEПУЛ.  Аризани бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда ютиш имкониятни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлиш керак;
  5. Сўнгги олти ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланган маъқул.  Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш, дастурдан четлаштирилишга сабаб бўлади;
  6. Бир иштирокчи фақатгина БИР марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлаштирилади;
  7. Аризани тўлдиришда барча оила аъзолари киритилиши шарт. Яқин қариндошлардан кимдир рўйхатдан қолиб кетган тақдирда бу дастурдан четлаштирилишга олиб келади;
  8. Шахсий махсус тасдиқлов рақамини  (Confirmation number) сақлаб қўйиш зарур.  2024 йилнинг май ойида дастур бўйича танлов натижаларини текшириш учун ушбу рақам керак бўлади;
  9. Дастур буйича танлов 2024 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганлик тўғрисида маълумотга эга бўлишнинг ЯГОНА йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки E-mail орқали келган эълонларга алданиб қолмаслик керак, бу турдаги хатлар фирибгарликнинг бир усули бўлиши мумкин;
  10. Дастурда танлаб олинганлик виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермайди.

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1023
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 895
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1160
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952