20:12 | 17.09.24
«Буханка» ичига дори яшириб, Ҳиндистонлан Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди (видео).
Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари Деҳлидан келган йўловчи нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига дори воситаларини яширганини фош қилди.
Тошкент- АЭРО ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида Деҳли-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилган. Натижада сифати кафолатланмаган, тахминий нархи 40 млн сўм бўлган, қандолат қутиси, совун қутиси ҳамда нон маҳсулоти ичига яширилган 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: