14:16 | 04.11.24

                       

Бухорода она қизининг юзига ва қўлига қизиган капгир босди

Бухоронинг Шофиркон туманида она 9 ёшли қизининг юзига ва қўлларига қизиган капгир босди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бухорда вилояти Шофиркон туманида она қизига нисбатан зўравонлик қилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар олиб борилган. Унда 1990 йилда туғилган М.Ж. уйида 2015 йилда туғилган қизи Б.А.нинг қўллари ва юз қисмига қизитилган капгирни босиб, тан жароҳати етказгани аниқланди.

Вазият бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, қиз ҳозирда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми (Оилавий зўравонлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинган.