9:11 | 06.07.24

                       

Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик қилингани айтилмоқда

Бухородаги ногирон Болалар мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик қилингани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. 

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этилиши юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Терговга қадар текширув Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.