18:30 | 03.11.24

                       

Бухоро ва Андижонда «валютчик»лар ушланди

Бухоро ва Андижонда «валютчик»ларга қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Андижон ва Бухоро вилоятларида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир неча шахслар валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумон қилиниб, ушланди.

Андижоннинг Балиқчи туманида А.К. 4,000 АҚШ долларини 51 миллион сўмга сотаётганида, Бухоро вилоятида эса У.Ж. 3,200 АҚШ долларини 40.7 миллион сўмга харид қилган. Шунингдек, Олтинкўл туманида Б.Н. 3,500 АҚШ долларини 44.8 миллион сўмга сотишга келишганда  ушланди.

Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) асосида жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: