16:50 | 22.11.23

                       

Бухорода аҳолига имтиёзли нархларда етказилиши керак бўлган кўмир талон-торож қилинди

Андижонда ҳам аҳолига ажратилган 2155 тонна кўмир сотиб юборилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар беришича, Бухоро ва Андижон вилоятларида аҳолига куз-қиш мавсумида имтиёзли нархда берилиши керак бўлган кўмир талон-тарож қилинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Департаментнинг Бухоро вилояти Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Вобкент кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 455,7 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг Қўрғонтепа кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 2 155 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Хоразмда имтиёзли нархларда сотилиши керак бўлган кўмир талон-торож қилингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: