16:41 | 13.08.24

                       

Бухорода 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган балиқларни овлади

Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган фуқароларга суд ҳукми ўқилди.

Бухорода балиқларни овлаган фуқаролар қамалди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 16 декабрь куни «Оғитма» кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлаганлиги аниқланган. Натижада табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисми билан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузарга нисбатан Т. Р.га Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг «г«, »э«, »ж» бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: