21:42 | 17.06.23
Айбдорлар майда жиноятлар содир этган
Бухоро вилоятида олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида бир кунда мавҳум ҳолатда содир этилган тўртта жиноят фош этилди.
Номаълум шахс томонидан Шофиркон тумани «Боғиафзал» маҳалласида яшовчи бир фуқаронинг яшаш хонадонида ўғирлик содир этилганлиги юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада, ушбу жиноятни туманнинг «Боғиафзал» маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган X.П. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди.
Худди шундай иккинчи ҳолат Когон шаҳрида содир бўлиб, номаълум шахс Қоровулбозоршоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг подъездида қаровсиз қолдирилган 1.000.000 сўмлик велосипедни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги айтилган. Ҳолат бўйича Когон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани «Бўктарой» маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Р. содир қилганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Когон туманида номаълум шахс томонидан бошқа бир фуқарога тегишли қимматли ашёлар ўғирлангани хабар берилган. Когон тумани «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган «Саид Амир Фирдавсбек» оилавий корхонасига қарашли озиқ-овқат савдо дўконидан баҳоси 500 минг сўмлик бир дона «Redmi Note 7» русумли телефон аппаратини, 700 минг сўм нақд пулларни ва қора рангли сумканинг ичида бўлган баҳоси 200 минг сўмлик бир дона «Мiсrоmах» русумли телефон аппаратининг ўғирлаб олинганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида эса ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри A.Рахимбоев кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Й.Г. исмли аёл содир этганлиги аниқланди.
Навбатдаги тўртинчи ҳолатда номаълум шахс томонидан Когон тумани «Хўжа Якшанба» маҳалласида жойлашган пахта тозалаш заводининг кийим алмаштириш хонасида, бошқа бир фуқаронинг кийими чўнтагида бўлган «Samsung A10 S» русумли уяли телефон аппаратининг ўғирлаб кетилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг «Сараён» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро Ж.Ҳ. содир қилганлиги фош этилган.
Барча фош этилган жиноят ишлари бўйича далилий ашёлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: