15:16 | 18.08.24

                       

Бухорода Damas машинаси томига чиқиб олган йигитлар қамалди

Бухорода Damas машинаси томига чиқиб олган йигитлар қамалди. Улар орасида вояга етмаган фуқаро ҳам бор.

Бухородаги қатнов йўлида ҳаракатда бўлган Damas машинасида қоидаларни бузган фуқаролар жазоланди

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 9 август куни ҳаракатланиб кетаётган Damas автомашинаси томига икки йигит чиқиб олган.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат зудлик билан Бухоро вилояти ЙҲХБ томонидан ўрганилиб, мазкур ҳолатда иштирок этган Damas русумли машина вақтинчалик ушлаш учун Жарима майдончасига жойлаштирилган. Ушбу ҳолатга боғлиқ бўлган ҳайдовчи ва томга чиқиб олган икки нафар фуқароларнинг шахсига аниқлиб киритилиб, барчасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди», — деди ЙҲХБ ходими.

Маълумотларга кўра, Damas ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган. Томдаги йигитлардан бири унинг 2007 йилда туғилган укаси, иккинчи йигит эса ҳайдовчининг дўсти. Ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд хулосасига кўра, ҳуқуқбузарлар Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183 моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

«9 август санаси иккита жўрам машина устига чиқди. Мен индамадим, қаршилик қилмадим. Менга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди», — деди Дамас ҳайдовчиси.

Ҳаракат иштирокчиси бўлган вояга етмаган фуқарога нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравар миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: