20:30 | 03.06.23 3022

Бухорода фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди

Аёл ижарадаги уйида 300 минг сўм эвазига қўшмачилик қилиб келган

Бухоро шаҳрида ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган 32 ёшли аёл ушланди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Гулчорбоғ» маҳалласида яшовчи, 32 ёшли аёл икки нафар эркакка енгил табиат аёлни топиб бериши ва уларга жинсий алоқа қилишлари учун ижарада яшаётган уйидан жой ажратиб берган. Бунинг эвазига 300 минг сўм пул олган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.