10:56 | 09.08.24
Бухорода ҳайдовчининг «таниш-билишчилик» таклифини рад этган ЙПХ ходими пул мукофоти билан тақдирланди (видео).
Бухоро ЙҲХБ матбуот хизмати йўл-патруль хизмати инспектори пул мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими «таниш-билишчилик» қилиб жавобгарликдан қутилмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб кўйганлиги акс этган видео тарқалган.
Ушбу видеода Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Суннат Эргашев эканлиги аниқланди. Ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашгани учун ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан 3 000 000 сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилган.
«Тизимда мана шундай ходимлар кўпаяверсин. Биз ҳам у каби виждонан хизмат олиб бораётган ходимларни халқга кўрсатишдан чарчамаймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: