21:19 | 18.06.24
Бухорода ноқонуний тарзда пул ўзлаштирган шахс аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухорода телефон сотишини айтиб, ноқонуний тарзда пул ўзлаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи М.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини айтган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи М.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.С., Тelegram мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида жабрланувчи М.О. билан танишиб, унга iPhone 11 pro max русумли телефон қурилмасини пул кераклиги сабабли сотишини айтиб, унга буюртмасини 1 кун ичида етказиб берилади дея уни алдаб, олдиндан 2 миллион сўм миқдордаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган, телефон эса етказилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: