15:35 | 07.08.24
Бухорода «Палов сайли» миллий таомлар танлови бўлиб ўтди — фото
Бухорода «Ипак ва зираворлар» фестивали доирасида «Палов сайли» миллий таомлар танлови ўтказилди, деб хабар беради Bugun.uz мухбири.
Байрам Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган инфо-тур доирасида бўлиб ўтди. Танловни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов очди. Вилоят раҳбари бир неча турдаги паловларни татиб кўрди ва фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларини табриклади. Шунингдек, у ошпазларга мурожаат қилиб, палов барчага етишини таъкидлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: