12:12 | 02.07.24

                       

Бухорода қидирувда бўлган ота бувисининг уйидан топилди

Бухорода қидирувда бўлган ота бувисининг уйидан топилди. У 11 йилдан бери алимент тўламаган.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида алимент тўламай, яшириниб юрган эркак бувисининг уйидан топилди. Бу ҳақда Bugun.uz’га Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, турмуш ўртоғи қарамоғида қолган 2 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 11 йилдан бери алимент тўламай, суд қарорида кўрсатилган мажбуриятдан бўйин товлаб, яшириниб юрган Ж.А бувисининг уйидан топилган.

Маълумотларга кўра, ота 11 йил мобайнида алимент тўламай, Россия Федерациясига қочиб кетган. Оқибатда, 130,6 миллион сўм қарздорлик тўпланиб қолган. Бюронинг Ғиждувон туман бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тадбирлар давомида қарздор ота бувисининг уйида яшириниб юргани аниқланган. Унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: