21:19 | 17.06.24

                       

Бухорода «Қизил китоб»га киритилган бўғма илонни сотаётган шахс қўлга олинди

Бухорода «Қизил китоб»га киритилган бўғма илонни сотаётган шахс қўлга олинди. У илонни касалликлардан қутқаришини айтган.

Бухорода «Қизил китоб»га киритилган илонни сотмоқчи бўлган шахсга жарима қўлланилди.

Маълум қилинишича, ижтимиой тармоқларда Бухоро вилоятида қум бўғма илони сотилиши билан боғлиқ эълон тарқалган. Маъсуллар ушбу хабар қай даражада тўғри эканлигини текшириш мақсадида бошқача йўл тутишди.

«Ўрганишлар давомида мурожаатда кўрсатилган телефон рақамга мижоз сифатида қўнғироқ қилиб, илон сотиладиган жойга инспекторлар боришди. У ерга етиб боришганда, ҳақиқатдан ҳам «Қизил китоб»га киритилган қум бўғма илон эканлигини аниқланди», – деди маъсуллардан бири.

Фуқаро илонни катта маблағга сотмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддалари билан 1 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: