9:11 | 08.07.24
Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухорода валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухорода ўтказилган тезкор тадбирлар давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. фуқаро М.Х.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,5 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Учқудуқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. фуқаро О.А.га жами 3 000 АҚШ долларини 38 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 1 300 АҚШ долларини бериб 38 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: