12:21 | 18.08.24
Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро ва Косонсойда валюта айирбошлаш ишларини амалга оширган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. фуқаро М.Ҳ.дан жами 5 000 АҚШ долларини 62,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Косонсой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.У. ва Ш.Х. фуқаро Ф.Т.га жами 3 200 АҚШ долларини 40,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: