12:06 | 21.09.23 884

Бухородан Екатеринбургга учиши керак бўлган самолётда носозлик чиқди

Самолётда асосан Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар бўлган.

Бухородан Россиянинг Екатеринбург шаҳрига учиши керак бўлган самолётда носозлик келиб чиқиши натижасида йўловчилар ортига қайтиб кета олмади. Бу ҳақда «РEН ТВ» хабар берди.

Фото: «РEН ТВ»

Қайд этилишича, Red Wings авиакомпаниясига тегишли самолётда носозлик келиб чиққани натижасида WZ-1140 рейсида учиши керак бўлган екатеринбурглик сайёҳлар ортига қайтиб кета олмаган. Йўловчиларининг сўзларига кўра, улар самолётда бир соат ўтириб, сўнг аэропортга қайтарилган.

Йўловчиларга меҳмонхонадан жой ажратилиб, захира борт билан таъминланиши маълум қилинган. Улар бугун, 21 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:20 да Россияга учиб кетиши режалаштирилган. Аммо кечикишнинг сабаби очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддан Россияга учаётган самолётда носозлик юзага келган эди. Шунингдек, Тошкент–Қозон йўналишида учган самолётда ҳам носозлик чиққан.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 412
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 774
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1116
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 869
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 468
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 954