17:19 | 03.03.23 197

Буюк Британия банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Бу бўйича инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари билан банк вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрида вазир ўринбосари Сарвар Ҳамидов билан Standard Chartered Bank (Буюк Британия) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Маълум қилинишича, учрашувда банкнинг Ўзбекистондаги жорий фаолияти ва мамлакат иқтисодиётининг металлургия, энергетика ва инфратузилмани ривожлантириш каби устувор тармоқларида янги лойиҳаларни амалга оширишга унинг инвестицияларини жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Томонлар, шунингдек, Standard Chartered Bank’нинг Ўзбекистон бозорида экспортни молиялаштириш бўйича маҳсулотларини илгари суриш ва миллий капитал бозорини ривожлантиришдаги иштирокининг амалий жиҳатларини кўриб чиқди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Учрашув якунлари бўйича томонлар амалий келишувларга эришиш мақсадида белгиланган ўзаро ҳамкорлик формати доирасида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Маълумот учун, Standard Chartered Bank 1969 йилда Лондонда ташкил этилган. Асосий фаолиятини Шарқий Осиё ва Африка мамлакатларида олиб боради. 2020 йил охирида унинг молиявий активлари 789,1 миллиард долларни ташкил қилган.

Мавзуга доир: Renault Ўзбекистон бозоридан чиқиб кетади


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 341
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 740
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1087
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 849
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 458
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 947