21:02 | 13.10.24
Экспертлар етказиб бериш занжирларини бошқариш, ташиш харажатларини оптималлаштириш, талаб ва маҳсулот захиралари ўртасидаги мувозанатни топиш масалаларини муҳокама қилади.
Central Asia Retail Week форуми доирасида Марказий Осиёда логистика соҳасининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Экспертлар етказиб бериш занжирларини бошқариш, ташиш харажатларини оптималлаштириш, талаб ва маҳсулот захиралари ўртасидаги мувозанатни топиш, шунингдек, логистикада рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёнларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, форумда омбор ҳудудлари ривожланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилади, бу эса минтақанинг иқтисодий ўсишига муҳим таъсир кўрсатиши мумкин.
Форумда бир қатор логистика соҳаси экспертлари иштирок этади, жумладан:
Форум сессиясининг модератори Каizen Institute ривожлантириш бўйича директори Игорь Помочилин бўлади.
Тадбирда иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: