14:24 | 02.10.24

                       

Чет элда таҳсил олиш бўйича ўзбекистонликларнинг рейтинги эълон қилинди

Хорижда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон дунёда учинчи ўринда туриши муълум қилинди. Чет элда таълим олаётган жами ўзбекистонликлар сони 150 мингдан ошган.

Статистика агентлиги сет элда таҳсил олиш бўйича Ўзбекистон талабаларининг рейтинги эълон қилди.

ЮНЕСКО статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар сони 150,5 минг нафарни ташкил этган.

Хорижий давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 24 минг нафарга ошган. Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

  • Қозоғистон – 78,3 минг нафар;
  • Украина – 76,8 минг нафар;
  • Россия – 63,6 минг нафар;
  • Туркманистон – 60,9 минг нафар;
  • Озарбайжон – 49,7 минг нафар;
  • Афғонистон – 34,3 минг нафар;
  • Тожикистон – 32,5 минг нафар;
  • Беларусь Р. – 27,0 минг нафар;
  • Қирғиз Р. – 17,1 минг нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: