11:31 | 13.09.24

                       

Чилонзорда 34 ёшли эркак бошқа бир эркакка шилқимлик қилди

Чилонзорда бегона эркакни қучоқлаб, бўйнидан ўпган ва жинсий аъзосини ушлаган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Чилонзор туманидаги шифохонада 31 август куни 20:15 ларда айбланувчи 1990 йилда туғилган эркак жабрланувчи эркакка шилқимлик қилганлиги аниқлан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Bugun.uz’га маълумот берди.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлган. Касалхонада жабрланувчи билан танишганини, ўша куни унга телефон қилиб унинг телефонини тузатиб беришини айтиб олдига чақирган. Шу вақт эркакнинг орқасидан келиб қучоқлаган, уни бўйнидан ўпиб, жинсий азосига теккан. Унинг қўлини ҳам ушлаб ўзининг жинсий азосига теккизганини, озгина вақт ўтиб эркак хонадан чиқиб кетганини айтган.

Айбланувчига нисбатан беш сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: