15:48 | 25.03.24

                       

Чилонзорда 4 та машина иштироктида ЙТҲ содир бўлди

Чилонзорда 4 та машина иштироктида ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида 5 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 24 март куни соат 00:10 ларда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ Чилонзор тумани Тахтагул—КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳада соат 00:10 ларда BMW, Matiz, Kia ва Malibu-2 автомашиналари иштирокида содир бўлган.

BMW автомашинаси ҳаракат давомида Matiz орқа қисмига бориб урилиб, сўнг КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Kia автомашинаси чап томонига урилган. Бунинг зарбидан Kia автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu-2 билан тўқнашган.

Оқибатда BMW ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси, шунингдек, Kia автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган. Уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: