15:48 | 13.06.24

                       

Чилонзорда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Чилонзорда учта машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. 27 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 13 июнь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида, 27 ёшли М.А. бошқарувида бўлган Malibu-2, 32 ёшли А.З. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 33 ёшли П.Л. бошқарувидаги бўлган Ladа русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: