13:10 | 13.08.24

                       

Чимёнда тоби қочган йигитга ёрдам кўрсатилди

Чимёнда тоби қочган йигитга ёрдам кўрсатилди. У 3100 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб келинган.

ФВВ Чимёнда тоби қочган йигитга ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 12 август куни соат 12:46 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув маркази 1050 қисқа рақамига Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудидаги «Катта чимён» тоғида 1 нафар йигитга зудлик билан ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Хабарга кўра, Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, тоби қочиб қолган йигитга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнг йигитни денгиз сатҳидан 3100 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Аввалроқ, ФВВ ходимлари хожатхонага тушиб кетган 1 ёшли болани қутқариб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: