16:36 | 01.03.23 379

China Southern Airlines Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозларни тиклайди

Рейслар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган

Uzbekistan Airports Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тиклаётганини маълум қилди. Биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 26 мартига мўлжалланган.

Рейслар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хабарга кўра, айни пайтда авиаташувчи ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

Маълумот учун, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания ҳамда авиаташувчи ҳисобланади.

Аввалроқ Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, шунингдек, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 791
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 285
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 475
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1185
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1500