20:28 | 25.06.24

                       

Чинозда кафе ва дўкон ёниб кетди

Чинозда кафе ва дўкон ёниб кетди (видео).

Чинозда чиққан ёнғин қарийб 1 соат ичида ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 25 июнь куни соат 15:19 да фавқулодда вазиятлар хизматига ёнғин ҳақида қўнғироқ келиб тушган. Учта ўт ўчириш бригадаси соат 15:27 да ёнғин жойига етиб келган.

16:18 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг умумий майдони 100 кв.м.ни ташкил этади. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: