19:27 | 14.08.24
Чинозда Labo ва Isuzu иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати Чиноз туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 10 август куни соат тахминан 15:00 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» халқаро автомобиль йўлининг 847-километрида, ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Х.Ш. Labo русумли автомашинасини «Тошкент-Сирдарё» йўналишида ҳайдаб кетаётганда, худди шу йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида йўл ҳаракати қатнашчиларининг соғлиғига зарар етмаган. Бироқ автомашиналар техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан маъсуллар тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: