12:02 | 01.09.24

                       

Чирчиқда 107 ёшли аёлга медаль берилди

Тошкент вилояти ҳокими Чирчиқда 107 ёшли аёлга медаль берди.

Президент фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонликлар «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар орасида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 107 ёшли Саида ая Казакбаева ҳам бор. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан Зойир Мирзаев онахонни холидан хабар олиб, «Шуҳрат» медали ва байрам совғаларини топширди.

«Онахон шу кунларга етказгани учун дуо қилиб, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик тилади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: