20:12 | 02.08.24
Чироқчи туман ҳокими фуқарони калтаклади. Ҳоким интизомий жазога тортилган (видео).
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Чироқчи туман ҳокимининг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ видео тарқалган.
Ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.