12:05 | 26.12.23

                       

Чотқол қўриқхонасидаги ноёб ҳайвонлар тасвирга олинди

Чотқол қўриқхонаси фаунасида давлат муҳофазасига олинган 65 турдаги ҳайвонлар мавжуд.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари томонидан Чотқол давлат биосфера резервати ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга ноёб ҳайвонлар муҳрланган.

Қўриқхонада бўри, толай қуёни, Сибир тоғ эчкиси, тулки, оқ латча, Ҳимолай улари ва Туркистон силовсини каби ҳайвонлар учрайди. Булардан Туркистон силовсини Ўзбекистон Қизил китобига заиф ва камайиб бораётган кенжа тур сифатида киритилган.

Маълумот учун, Чотқол қўриқхонаси фаунасида давлат муҳофазасига олинган 65 турдаги ҳайвонлар мавжуд.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: