13:36 | 18.10.23 2801

Cингапур менежментни ривожлантириш институтида 600дан ортиқ талаба курсдан курсга ўта олмади

Талабаларга фанни ўзлаштириш учун жами тўрт маротаба имкон берилган.

2023 йил 17 октябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (TSMRI) 600 нафардан ортиқ талабанинг курсдан-курсга ўтишларида муоммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фото: Cингапур менежментни ривожлантириш институти

Маълумот учун,TSMRI 2007 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-691-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Буюк Британиянинг Бангор (Bangor University), Сандерленд (University of Sunderland) ва Тиссайд (Teesside University) университетларининг умумий 15 та бакалавр ва 3 та магистратура йўналишдаги таълим дастурлари асосида малакали мутахассисларни меҳнат бозорига тайёрлаб келмоқда. Мазкур таълим дастурлари асосида ўқишни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Буюк Британия университетлари томонидан тақдим этиладиган халқаро диплом берилади.

Ушбу хабарлар юзасидан TSMRI ректори Икром Маматқулов қуйидагиларни маълум қилган:

Таълим жараёнлари тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилган бўлиб, Буюк Британия университетлари таълим дастури асосида тасдиқланган «Академик низом талаблари»га асосланган ҳолда ўқишни талаб қилади.

Мазкур таълим тизимига кўра талаба учун жами тўрт мартта фанни ўзлаштириш учун имконият берилади:

1. Main Examination (семестр якунида асосий имтиҳон)
2. Supplementary Examination (қайта топшириш имтиҳони)
3. Remodule main Examination (фанни ўзлаштириш учун кейинги ўқув йилида қайта ўқиш ва ўқув жараёни якунида асосий имтиҳон)
4. Remodule supplementary Examination (қайта ўқишга қолган фандан қайта топшириш имтиҳони)

Ушбу имкониятлардан кейин ҳам талаба фанни ўзлаштира олмаса, талабалар сафидан четлаштирилади.

Тарқалган видеода 600 нафардан ортиқ эканлиги айтилган талабалар «Академик низом талаблари»га риоя этмаган.

2022-2023 ўқув йилида Буюк Британиянинг Сандерленд университети таълим дастури асосида 2 313 нафар талаба таҳсил олган бўлиб, шундан 532 нафари академик низом талабларини қўпол равишда бузган (курс ишларида меъёрдан кўп плагиат қайд этилиши – «plagiarism» ҳамда кўчирмакашлик қилиш ёки шпаргалкалардан фойдаланиш ҳолати – «cheating»).

Ушбу масала бўйича Сандерленд университети академик кенгаши томонидан ҳар бир талаба ҳолатига индивидуал ёндашган ҳолда пухта ўрганиб чиқилган ва академик ҳуқуқбузарлиги таҳлил қилинган.

Ҳозирда ҳамкор университетлар томонидан олиб борилаётган ўрганиш натижалари тўғрисида бир неча кун ичида талабаларга маълум қилиниши айтилган.

Шунингдек, талабаларнинг фанни ўзлаштирганлик ҳолати аниқ бўлгунга қадар, вақт йўқотмаслик учун уларга алоҳида гуруҳлар ташкил қилинган ва тегишли фанларга йўналтирилиб, ўқув жараёнларида иштирок этишяпти.

Маълумот учун, Буюк Британия таълим стандарти асосида TSMRI’да ўқув мавсуми ҳар йили октябр ойидан бошланади. Ушбу олийгоҳда бир йиллик шартнома тўлови 32 миллион 256 минг сўм бўлиб, қайта ўзлаштиришга қолган талаба фақат ўқиётган фани учун тўловни амалга оширади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 964
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946