9:51 | 20.06.24

                       

Cobalt автомобилига шартнома қачон очилиши маълум бўлди

Cobalt автомобилига шартнома қачон очилиши маълум бўлди.

UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобильларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат Savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Telegram-бот ҳамда UzAvtoсавдо иловаси навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади. Шу муносабат билан UzAutoMotors автоихлосмандлардан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраган.

Шу билан бирга, компания автоихлосмандлардан автомобилларни сотиб олиш учун бошқа ресурслардан фойдаланиб шартнома тузмасликни ҳамда фирибгарлардан эҳтиёт бўлишдан огоҳлантирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: