16:54 | 17.05.23

                       

Cobalt ва Lacetti нархларининг ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Компания тармоқларда тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилган

UzAuto Motors 1 июндан янгиланган модификацияли Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

UzAuto

Компания бу ҳақда ҳеч қандай маълумот тақдим қилинмагани, тармоқларда тарқалган хабарлар эса ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ёлғон эканлигини маълум қилган.

Турли саҳифа эгаларини одамлар эътиборини тортиш учун улар қизиққан йўналишда бирор бир фактга асосланмаган ахборотни тарқатмасликни сўраб қоламиз, — дейилади компания муносабатида.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда компаниянинг янги модификацияли Cobalt ҳамда Lacetti автомобилларнинг нархи 20 минг ва 23 минг АҚШ долларигача ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Bugun.uz таҳририяти ўзбек авто бозоридаги ягона монополист UzAuto Motors, унинг «навбатларсиз» машиналари ва растамошкалар ҳамда Президентнинг гапини икки қилган амалдорлар ҳақида материал тайёрлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: