15:26 | 07.07.23 9642

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлашиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги ҳақида маълум қилди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, ҳудудларнинг катта қисмида июл ойи учун нормал ҳисобланган +33…+38 даража бўлган қийматлар сақланиб қолади. Энг чекка жанубда +39…+41 даража атрофида иссиқ бўлади.

Фото: Bugun.uz

Айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда бугун, 7 июл куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +31…+33 даража бўлади.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 177
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 365
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 391
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 211
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 440
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 317